Ҳиндистонда сув қувурларидан спиртли ичимлик оқа бошлади

0

Ҳиндистоннинг Триссур шаҳридаги кўп қаватли уйда ўн саккиз оила ичимлик суви муаммоси ва ювинолмаётганидан шикоят қилган, дея хабар беради “The News Minute”.

Одамлар дастлаб алкоголнинг ҳиди бутун уйда ўрнашиб қолганлигини, сўнгра крандан ликёр билан сув аралашмаси оқаётганини айтишган.

Маълум бўлишича, бир неча йил олдин тураржой биносининг ёнида бар бўлган. Кейинчалик у ёпилган ва спиртли ичимликлар мусодара қилинган. Ўтган ҳафта мансабдор шахслар уларни йўқ қилишга рухсат олган ва бар яқинида спиртли кўмиб қўяқолишган. Шундан сўнг, 6 минг литр спирт сув таъминоти тизимига сўрилиб, сув билан аралашиб кетган.

Айни пайтда ҳукумат зарар кўрган аҳолига ичимлик суви етказиб беришни ташкил этишган. Қудуқни тозалаш ишларини бошлаб юборишган.