Хитойда ўтказиладиган жаҳон чемпионати ҳам қолдирилди

0

Жорий йилнинг март ойида ўтказилиши белгиланган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтувчи жаҳон чемпионати қолдирилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мусобақа Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилиши керак эди, аммо бугунги кунда бутун Хитой бўйлаб кенг тарқалаётган “ 2019-nCoV” коронавируси сабаб қолдирилган.

World Athletics жаҳон чемпионатининг ўтказилиш жойи ўзгармаслигини маълум қилди. Фақат эндиликда мусобақа бир йилдан сўнг 2021 йилнинг март ойида Нанкин шаҳрида ташкиллаштирилади.

Маълумот учун, Хитойда тарқалган коронавируси сабаб ушбу мамлакатда апрель ойигача ўтказилиши режалаштиришган барча мусобақалар бекор қилинмоқда.

Жумладан, олдинроқ бокс бўйича Осиё ва Океания минтақаси учун Токио олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа ҳам бекор қилинган эди.

Аввалги мақола«Босмачилик» ҳақида 7 та қисқа қайд
Кейинги мақолаАОКА раҳбарлари лавозимидан кетиши The New York Times’гача етиб борибди