Хитойнинг Фужиан вилояти “қизил” ҳудуд деб эълон қилинди

0

Хитойнинг жануби-шарқида жойлашган Фужиан провинцияси “қизил” – хавфли ҳудуд деб эълон қилинди. Қайд этилишича, провинциясида доимий ёғингарчилик туфайли кузатилган хавфлиликнинг энг юқори даражаси қайд этилган.

Маълумотларга кўра, Янжонг қишлоғида бир неча соат ичида 100 мм дан ортиқ ёғингарчилик кузатилган. Маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш учун 160 дан ортиқ қутқарувчилар жалб қилинган.