Ходимларга қайси разряд асосида ҳақ тўланиши керак?

0

Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар” 4-иловага мувофиқ тасдиқланган.

Чилонзор туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг ҳар бирида 1 штат бирликда кадрлар бўйича менежер лавозими мавжуд бўлиб, уларга юқоридаги иловада кўрсатилганидек эмас, балки 5-разряд билан иш ҳақлари тўланиб, қонунбузилишига йўл қўйилганлиги туман адлия бўлими томонидан аниқланди.

Адлия бўлими томонидан халқ таълими бўлими маъмуриятига тақдимнома киритилиб, умумтаълим мактабларида кадрлар бўйича менежерлик лавозими 5-разряддан 6-разрядга кўтарилди. Шу жумладан, кадрлар бўйича менежерлик лавозимининг бир ойлик иш хақи ҳозирги кунда 940 минг 193 сўм этиб белгиланди. 5-разряд билан иш ҳақи тўланаётган кадрлар хизмати ходимларининг разрядларини 6-разряддан кам бўлмаган суммага қайта-ҳисоб китоб қилиб тўлаб берилди.

Суннатилла РАҲМОНОВ,

 Чилонзор туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

Аввалги мақолаТадбиркор тегирмони электр тармоғига уланмаганидан норози бўлди
Кейинги мақолаТуғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш шунчалик муаммо…ми?