ЯнгиликларАдлия бўлимлариХодимларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди

Тошкент вилояти Қибрай туман адлия бўлимига 2022 йил 25 октябрь куни Тошкент вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК Қибрай туман филиалининг 56 нафар ишчи ва ходимларининг иш ҳақларини ололмаётганлиги юзасидан адлия бўлимига норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди. 

Аниқланишича, Қибрай тумани “Тоза худуд” ДУК 56 нафар ишчи ва ходимларининг 2022 йилни 3 ойи яъни июл, август ва сентябр ойларида ишлаган иш ҳақлари жами 217.673.210 сўм иш ҳақлари тўланмасдан келинаётганлиги маълум бўлди.

Натижада Қибрай туман адлия бўлими томонидан ҳолатга қонуний баҳо берилган ҳолда Тошкент вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК Қибрай туман филиалига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома чиқарилиб, 56 нафар ишчи ва ходимларининг жами 217.673.210 сўм иш ҳақлари тўлаттирилиб берилиши таъминланди.

Соҳиб Юсупов,
Қибрай туман адлия бўлими
бошлиғи в.в.б

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img