Хонадон асоссиз равишда тақиққа тушганди…

0

Президентимизнинг 2020 йил 22 апрелдаги «Доимий проописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармонига асосан фуқаро Ш.Абдулхаева Н.Аллаеванинг номида бўлган хонадонни ўз номига расмийлаштириш учун нотариал идорага борганида 2018 йил 04 декабрда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги томонидан асоссиз тақиқ қўйилганлиги маълум бўлди.

Тақиқни ечиш масаласида Ш.Абдулхаева туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилган бўлса-да ижобий натижа бўлмаганлигидан норози бўлиб, туман адлия бўлимига ёзма ариза қилгач, мурожаат қисқа вақт ичида ўрганилиб, белгиланган тартибда туман ҳокимлигининг 2020 йил 2 сентябрдаги № 04-07/1565 сонли хатига асосан тақиқ бекор қилиниб, фуқаро Ш.Абдулхаеванинг мурожаати ижобий хал қилинди.

О.Маманазаров,
Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими бошлиғи