Хонадонни тунаган аёл қўлга олинди

0

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматидан хабар қилишларича, шу йил 25 сентябрь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ўғирлик жинояти фош этилди. 18 сентябрь кунидан 22 сентябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Наманган шаҳар Порлоқ МФЙ 3-кичик тумандаги хонадонлардан бирида яшовчи аёлнинг яшаш хонадонига калит танлаш йўли билан очиб кирилиб, ётоқхонадаги шкаф ичида бўлган нархи 5.000.000 сўмлик тилла тақинчоқлар ва 500 АҚШ доллари ўғирлаб кетилган. Ушбу шахс Наманган шаҳар 3-кичик туманда яшовчи 1987 йилда туғилган аёл эканлиги аниқланди.