Хоразмнинг энг чекка ҳудудларида бир ҳафтада учта давлат хизматлари марказлари иш бошлади

0

Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш баробарида уларга қулай шароитлар яратиш, шу билан бирга, узоғини яқин, мушкулларини осон қилиш давлат хизматлари агентлигининг олдида турган муҳим вазифалардан бири десак муболаға бўлмайди.

Бир ҳафта ичида, Хоразм вилоятининг энг олис ва чекка ҳудудларида аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, “Обод маҳалла” Дастури доирасида бир эмас учта Давлат хизматлари марказининг шаҳобчалари иш бошлади.

Жумладан, Хоразм вилоятининг олис ҳудудларидан бирида жойлашган Янгибозор тумани Ҳайват маҳалласи (марказдан 25 км узоқликда), Гурлан тумани Шанғи маҳалласи (марказдан 22 км узоқликда), Янгиариқ тумани  Боёт маҳалласида (марказдан 22 км узоқликда) барча қулайликларга эга Давлат хизматлари марказининг филиаллари фойдаланишга топширилди.

Эндилиқда, маҳаллий аҳолида давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман марказига йўл босиб боришига ҳожат қолмади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, вилоятда мавжуд 3 та филиал орқали 2020 йил давомида фуқароларга 6000 дан зиёд давлат хизматлари кўрсатилган.