ЯнгиликларҲуқуқХорижий олий таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш тартиби...

Хорижий олий таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш тартиби қандай?

Хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган ОТМларидан Ўзбекистон Республикаси ОТМларига  ўқишни кўчириш Ўзбекистон таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади.

Ўқишни кўчириш истагини билдирган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларини топшириши керак бўлади:

 Ариза:

Рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхаси;
Паспорт нусхаси.

Бунда ўқишни кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон тизимида ОТМ мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий ижодий имтиҳон шаклида) топширади.

Махсус синов натижаси давлат комиссиясига тақдим этилади ва фуқаро давлат комиссияси қарори билан кўрсатилган ўқув шаклидаги гуруҳларга тўлов контракт асосида кўчирилади.

Хорижий ОТМларнинг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчирилишига рухсат этилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан хорижий фуқароларнинг ўқишини хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш (тиклаш) суҳбат асосида амалга оширилади. Уларнинг тўлов-контракт маблағлари миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Кўзи ожизлар тоифасига кирувчи сифатида ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квота доирасида давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабалар ўқишини олий таълимнинг мос ва турдош таълим йўналишлари ҳамда мос мутахассисликларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади. Бошқа ҳолларда, шунингдек, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Турмуш ўртоғи ёки ота-онаси хорижий давлатдаги давлат хизматини ўташ жойи Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасига ўтказилган, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда олий таълим муассасаларига эга вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилганларнинг ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш махсус синовларсиз Давлат комиссияси қарорига асосан амалга оширилади.

Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган олий таълим муассасалари рўйхати ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмайди.

Исломбек Абдирахимов,
«Мадад» ННТ масъул ходими

 

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img