ЯнгиликларМаҳаллийHRM.ARGOS.UZ — қоғоз сарфини камайтиради, вақтни тежайди

HRM.ARGOS.UZ — қоғоз сарфини камайтиради, вақтни тежайди

HRM.ARGOS.UZ ахборот тизими — қоғоз сарфини камайтиради, вақтни тежайди, кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради

Тизим орқали:

✅ замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини ташкил этиш;

✅ ходимлар бўйича барча маълумотларни электрон кўринишга ўтказиш;

✅ кадрлар бўйича барча ҳисоботларни автоматлаштирилган ҳолда шакллантириш;

✅ Давлат органлари ва ташкилотларининг Кадрлар бўлими фаолиятини автоматлаштириш ёрдамида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, излашга сарфланадиган вақтни 50% га қисқартириш;

✅ кадрлар тўғрисида турли хил маълумотларни, ҳисоботларни қоғоз кўринишида йиғишни 60% қисқартириш ҳисобига, уларни сақлаш учун ажратилган жойларни 30% га камайтириш, қоғоз сарфини 50% га қисқартириш;

✅ Давлат органлари ва ташкилотлари тасарруфидаги ташкилотларнинг кадрлар билан ишловчи бўлимларини 100% АТда ишлашини ва уларнинг самарадорлигини таъминлаш;

✅ кадрлар билан таъминланганлик бўйича маълумотларни ягона маълумотлар базасида тўплаш ва мониторинг қилиш имкониятини яратиш;

✅ кирувчи маълумотларни қайта ишлаш, уларни кузатиб бориш ва таҳлил қилиш учун шароит яратиш;

✅ фаолият натижалари бўйича кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имкониятини таъминлайди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img