“Хуаньцю шибао” нашри ўзбек палови ҳақида мақола эълон қилди

81
Фото: РИА Новости

Хитойнинг “Хуаньцю шибао” нашрида “Ўзбек палови: Буюк ипак йўлининг ушбу таомидан татиб кўриш имкониятини бой берманг!” мавзусида мақола эълон қилинди.

Мақолада хитойлик сайёҳ Ян Шу Ўзбекистонга ташрифи таассуротлари, ўзбек миллий ошхонаси, хусусан, палов таоми, шунингдек ўзбек миллий урф-одатлари хусусидаги таассуротларини баён этган.

Ян Шу ўз таассуротларида палов таоми, унинг тарихи, тайёрланиш тартиби ва турлари ҳақида маълумотлар келтирар экан, паловни ўзбек ошхонасининг “марвариди” деб атаган.

“Палов Ўрта Осиёнинг бир неча мамлакатларида турли усулларда тайёрланади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, айнан ўзбек палови ўзига хослиги ва ўзгача таъми билан бошқа халқлар ошхонасидаги паловлардан ажралиб туради. Палов таомининг пайдо бўлиши ҳақида турли қарашлар мавжуд. Хусусан, палов Буюк ипак йўлидаги савдо муносабатлари даврида пайдо бўлган. Йўлдаги савдогарлар ва сайёҳларга қувват бўлиши учун юқори калорияли маҳсулотлар: қўй ёғи, қўй гўшти, гуручдан тайёрланган таом анча тўйимли ҳисобланган” дейилади мақолада.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг