Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилди

0

“Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ Президент қарори (ПҚ-4681-сон, 17.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Термиз давлат университети Денов филиали негизида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» телаграм каналида.

Институт юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига киради.

Институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Қарорга кўра, институт профессор ўқитувчилари ва ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашда тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 1,5 баравар миқдорда ҳисобланади.

Қарор билан институт Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.

❗️Самарқанд давлат университети зиммасига институтни оталиққа олиш вазифаси юкланди.