ЯнгиликларМаҳаллий“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони соҳиблари аниқланди

“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони соҳиблари аниқланди

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари, ОАВ вакиллари хамда жамоатчилик фаоллари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🔘 Жумладан:

● Ядигарова Наима Рустамалиевна – Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи;

● Хакимов Умидбек Хошимович – Андижон вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи;

● Алдабергенов Исатай Маратович – Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи;

● Алимов Акмалбек Абдумажидович – Ёшлар ишлари агентлиги Ёшларга оид қонунчилик ташаббускорлари ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўлими бошлиғи;

● Ашуров Дилшод Рустамович – Ўзбекистон Республикаси Нотариал Палатаси раиси;

● Назарова Нилуфар Бойқобиловна – Қашқадарё вилояти юридик техникуми директорининг Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари;

● Ганиев Дониёр Авазович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати;

● Агзамходжаев Мухримхон Масъудович – “Daryo.uz” сайти бош муҳаррири;

● Ахмедова Муҳайё Юлчиевна – Янгиҳаёт туманидаги 303-умумий ўрта таълим мактаби ҳуқуқ, тарбия фани ўқитувчиси;

● Умарова Азиза Фархадовна – блогер, ҳуқуқшунос, “Smartgov Consulting” МЧЖда маслаҳатчи;

● Зафарбек Солижонов Улуғбек ўғли – блогер, ҳуқуқшунос;

● Хван Леонид Борисович – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институтининг Маъмурий-ҳуқуқий, жиноий-ҳуқуқий фанлар бўлими бошлиғи, юридик фанлари номзоди;

● Муродов Нуриддин Намозович – Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони асосида таъсис этилган.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img