ЯнгиликларМаҳаллийҲунарманднинг бренди тўловларсиз давлат рўйхатидан ўтказилди

Ҳунарманднинг бренди тўловларсиз давлат рўйхатидан ўтказилди

Қонунчилигимизга асосан, экспорт улуши умумий товар айланмасининг 60 фоизидан ортиғини ташкил этадиган экспортчилар шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун товар белгиларини 2021-2022 йилларда миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилиши белгиланган.

Фарғона вилоят адлия бошқармасининг кўмаги билан Марғилон шаҳрида фаолият олиб борувчи якка тартибдаги тадбиркор Ойбек Араббоев ушбу имтиёздан самарали фойдаланди. Қонунан “Zumrad” брендига эга бўлди.

— Аждодларимиз ҳам ҳунарманд бўлиб яшаб ўтишган, — дейди якка тартибдаги тадбиркор, ҳунармандлар уюшмаси аъзоси Ойбек Араббаев. — Миллий пойабзалларни тайёрлаш авлоддан-авлодга ўтиб келади. Мен эса тўртинчи авлодман. Марғилон шаҳрида адрас, атлас каби бу пойабзалларимиз ҳам миллийлик касб этади. Келгусида “Zumrad” бренди остида “Mаdе in Uzbekistаn” номида халқаро бренд даражасида маҳсулот ишлаб чиқариб экспорт қилишни ривожлантираман. “Zumrad” брендини имтиёз асосида хеч қандай тўловларсиз 10 йил муддатга олдим.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, айни пайтда Фарғона вилоятида 4 мингга яқин ҳунармандлар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг барчаси айнан мана шу қонуний имтиёз, яъни 2022 йил якунига қадар давлат рўйхатидан бепул асосда ўтказиб олиш имконидан самарали фойдаланишлари зарур.

Фарғона вилоят
адлия бошқармаси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img