Хушнудбек Худойбердиев: “ЎзА халқнинг айтмоқчи бўлган гапини Ҳукуматга етказадиган кўприкка айлана олиши керак”

0

Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида ЎзА бош директори ўринбосари, блогер Хушнудбек Худойбердиев ЎзАда олиб борилаётган янгиланишлар ҳақида гапирди:

“ЎзА — Ўзбекистондаги ягона, расмий ахборот агентлиги. ЎзА дунёдаги бошқа ахборот агентликлари ишлаётган форматда ишлай олаяптими? Куннинг муҳим саволи шу.

ЎзАнинг ҳозирги коцепцияси шуки, фақат мақтовлар билан давлат сиёсатини пропоганда қилиб бўлмайди. Бу — эскирган услуб, бу билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Бундан давлат ҳам, халқ ҳам ютқазади.

Агар ЎзА фақатгина ҳукуматнинг халққа айтмоқчи бўлган гапини етказиш билан шуғулланса, нотўғри йўлдан кетаётган бўлади. Аксинча, халқнинг, жамиятнинг айтмоқчи бўлган гапини ҳам Ҳукуматга етказадиган кўприкка айлана олиши керак.

ЎзАни кузатаётганлар яхши билади — сўнгги йилларда танқидий, таҳлилий материаллар анча кўпайган. Бошқача айтганда, ЎзА — сўз эркинлигининг индикаторларидан ҳам бири. Агар танқидлар кўпайса, демак, сўз эркинлиги кўпайди, деган фикр ҳам пайдо бўлади. Бизнинг мақсадимиз ҳам шу”.