2020 йил 17 май ҳолатига 744 нафар (91%) давлат нотариуси хусусий нотариус бўлиб ишлаш истагини билдириб, лицензия билан таъминланди. Шундан 617 нафар хусусий нотариуслар ўз фаолиятини тўлиқ бошлади.

Республика бўйича камида 2 000 та ўзини-ўзи таъминловчи иш ўрни яратилди.

Бир йил учун нотариал идораларни сақлаш харажатларидан 255 миллиард сўм давлат маблағлари иқтисод қилинади.

Бу ҳақда бугун Видеоконференцалоқа шаклидаги пандемия шароитида нотариат ва ҳуқуқий хизматлар соҳасидаги ўзгаришларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Хусусий нотариуслар фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида:

🔹нотариуслар ўзини-ўзи молиявий ва моддий-техник жиҳатдан мустақил таъминлайди;
🔹республикада фаолият юритувчи нотариуслар сони чегараланмайди;
🔹жамиятда нотариусларнинг фаоллиги ошади;
🔹эндиликда нотариал идораларда навбат кутиш муаммоси бартараф этилади;
🔹ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига барҳам берилади;
🔹нотариат соҳасида эркин рақобат муҳити шаклланди ва нотариуслар аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатишни бошлади;
🔹нотариуслар сонининг кўпайиши сабаб, аҳолида нотариусни танлаш имкони пайдо бўлди.

Нотариусларнинг манфаатдорлиги ошганлиги натижасида фуқаролар нотариусни эмас, нотариус фуқароларни кутади. Шу сабабли бугунги кунда нотариуслар реклама орқали аҳолига сифатли хизматларни таклиф этмоқда.

2020 йилнинг охирига қадар 1 000 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Бунинг натижасида 3 500 тага яқин иш ўрни яратилиши ва камида 400 млрд сўм давлатнинг пул маблағлари иқтисод қилиниши кутилмоқда.

Ҳозирда 41 минг аҳолига бир нафар нотариус тўғри келаётган бўлса, жорий йил охирига бориб 34 минг аҳолига бир нафар нотариус хизмат кўрсатиши таъминланади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг