Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Пирназар ота Аҳмедовнинг уйи янгидан таъмирлаб берилди (+фото)

0

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов кўрсатмаси билан зоминлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Пирназар ота Аҳмедовнинг уйи янгидан таъмирланиб, хонадон жиҳозлаб берилди. Бу ҳақда ҳарбий журналист капитан Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.

30 январь куни округ қўмондони биринчи маротаба Зомин тумани Пишағар қишлоғига ташриф буюриб, 98 ёшга кирган уруш фахрийси билан суҳбатда бўлганди. Суҳбатдан сўнг, Пирназар ота яшаётган уй нураётганлиги, хона эса зах ҳамда талабга жавоб бермаслигини айтиб, уйни янгидан таъмирлашга кўмак берилишини таъкидлаганди.

Орадан қисқа вақт ўтиб, яъни 29 феврал куни округ қўмондони, ҳарбий хизматчилар, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар ҳамроҳлигида Пирназар ота янги уйга кўчирилди. У яшайдиган хонадон эса шинам ва ёруғ, шу билан бирга замонавий уй жиҳозлар билан таъминланди. Шу куни уруш фахрийси хонадонида ҳашар ҳам ташкил этилди. Ҳарбий оркестр ижросида жанговар куй-қўшиқлар янгради.


Маълумот учун, Пирназар ота Аҳмедов урушдан кичик сержант унвони билан қайтиб келган. Унинг 7 фарзанди, 42 невара, 92 евара ҳамда 5 чевараси бор. Бундан ташқари, Жиззах вилояти Зомин туманида 9 нафар уруш қатнашчиси яшайди. Уларга ҳарбийлар томонидан моддий ва маънавий кўмак берилмоқда.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг