Илон Маск дунёдаги энг бой одамлар ўнталигига кирди

0

Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси америкалик бизнесмен Илон Маск илк бор сайёрамиздаги энг бой одамлар ўнталигига кирди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Маскнинг ҳозирги бойлиги 70,6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Bloomberg вакилларининг таъкидлашича, унинг бойлигининг ўсиши асосан Tesla акциялари нархларининг кескин кўтарилиши билан боғлиқ.

Илон Маск бойлиги миқдори бўйича Уоррен Баффетдан ўзиб кетди

NASDAQ электрон биржаси веб-сайти маълумотларига кўра, март ойининг ўрталарида компаниянинг битта акциясининг нархи 400 доллардан ошмаган, чоршанба куни ўтказилган савдо якунида эса компаниянинг битта акцияси нархи 1541 доллардан ҳам юқори бўлган.

Forbes журналидаги рейтингга кўра Илон Маск сайёранинг энг бой одамлари рўйхатида саккизинчи ўринни эгаллаган. Рўйхатнинг биринчи ўрнидан 179 миллиард АҚШ доллари билан Жефф Безос, 10 ўриндан эса 69,0 миллард АҚШ доллари билан Мукеш Амбани жой олган.