Илон Маск дунёнинг энг бой одами деб тан олинди

0

Тадбиркор Илон Маск “Амазон” компанияси асосчиси Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой одами деган унвонга лойиқ кўрилди. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар бермоқда.

Tesla компанияси раҳбари 185 миллиард доллар сармоя билан дунёнинг энг бой одам мақомига сазовор бўлди. Куни кеча Tesla акцияларининг қиймати кутилмаган даражада ортиб, Маскка 2017 йилда энг бой деб эътироф этилган Безосни ортда қолдириш имконини берди.

Bloomberg нашрининг Billionaires Index рейтингига кўра, Маск айни пайтга қадар 3 миллиард доллар тафовут билан Безосдан кейин сайёрамизнинг энг бадавлат одамлари рўйхатида иккинчи ўринда бораётган эди.

2020 йилнинг 20 июль куни Amazon акцияларининиг 7,9 фозга қимматлагани ҳисобида компания асосчисининг сармояси 13 миллиард долларга кўпайган. Ўшанда Безоснинг бойлиги 189 миллиард долларга етган эди. Аммо йил охирига келиб, Amazon акциялари нархи сезиларли даражада пасая бошлаган.