ЯнгиликларМаҳаллийИнтернет фирибгарлигидан ҳимояланиш бўйича 5 та муҳим тавсия

Интернет фирибгарлигидан ҳимояланиш бўйича 5 та муҳим тавсия

Ҳозирги кунда интернет хизматлари ва онлайн режимда ишлаш имконияти тобора оммалашиб бормоқда. Интернетнинг вақт ва масофа танламаслиги, фойдаланувчилар сонининг мунтазам ошиб бориши, уйдан, иш жойидан чиқмасдан туриб ҳам яхшигина пул топиш имконини бермоқда.

Ўз навбатида, ушбу ҳолатлар интернет фирибгарлигининг ўсишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридаги фирибгарликлардан ҳимояланиш учун бир нечта зарурий қоидаларни билиб олиш муҳимдир. Қуйида ушбу қоидалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз:

1. Ҳеч кимга, ҳатто энг яқин инсонларингизга ҳам банк пластик картаси маълумотларини (пластик карта рақами, пластик картанинг амал қилиш муддати, карта эгасининг исми ва коди) берманг. Чунки яқин инсонларингиз ҳам банк картаси маълумотларини адаштириб бошқа инсонларга юбориши ёки бошқа инсонлар яқин инсонларингиз орқали банк картаси маълумотларидан хабардор бўлишлари мумкин.

2. Ҳеч кимга СМС хабарномалар орқали келган қисқа махфий кодни ва шунга ўхшаш бошқа кодларни кўрсатманг ва юборманг. Ушбу кодлар тарқалиши орқали фирибгарлар Сизнинг карта маълумотларингизга эга бўлиши мумкин.

3. Пластик карта расмларини ва маълумотларини ҳар қандай кишига ёки умумий гуруҳларда ҳамда турли ижтимоий тармоқларга жойламанг. Ушбу ҳаракат Сизнинг карта маълумотларингиз тарқалишининг олдини олади.

4. Таниш бўлмаган рақамлардан қўнғироқ қилиб, Сизнинг банк картангиз блокка тушганини айтишса, уларга банк картаси маълумотларини айтманг. Доим ёдингизда тутинг! Банк ходимлари ҳеч қачон Сиздан карта маълумотларингизни сўраб қўнғироқ қилмайди.

5. Онлайн харидларни фақатгина ишончли веб-сайтлар ва онлайн дўконлар орқали амалга оширинг. Молиявий маблағларингизни хавфсиз сақлаш ўз қўлингизда!

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img