Иш ҳақини 11 ой кутди

0

Тўрақўрғон туман адлия бўлимига Давлатобод тумани Елхон МФЙда яшовчи фуқаро М.Умаралиев “Тўрақўрғон Қишлоқичимликсув” унитар корхонаси томонидан 2019-2020 йилларда ишлаган даври учун иш ҳақи тўланмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Ўрганиш жараёнида фуқаро М.У “Тўрақўрғон Қишлоқичимликсув” унитар корхонаси билан 2019 йил 14 апрелда тузилган меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинганлиги, шунингдек, Тўрақўрғон “Қишлоқичимликсув” УКнинг 2020 йил 2 мартдаги
№ 13-сонли буйруғи билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги 2021 йил 1 январь ҳолатига 1 395 667 (бир миллион уч юз тўқсон беш минг олти юз олтмиш етти минг) сўм ҳамда иш ҳақлари тегишли муддатда якуний ҳисоб-китоб қилинмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат “Тўрақўрғон Қишлоқичимликсув” унитар корхонаси томонидан тақдим қилинган иш ҳақи маълумотномаси билан ўз тасдиғини топди.

Маълумки, Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги, меҳнат шартномаси бекор қилинганида ходимга тегишли барча суммаларни тўлаш ушбу кодекснинг 110-моддасига мувофиқ равишда амалга оширилиши белгиланган.

Хусусан, Меҳнат кодекси 110-моддаси иккинчи қисми биринчи бандида қонун ёки шартномага мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлган ходимга,- огоҳлантиришига кўра, у ишни ташлаб кетишга ҳақли бўлган кундан кечиктирмасдан, шунингдек, иккинчи бандида меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлмаган ходимга ,-ишдан кетган кунининг эртасидан кечиктирмасдан тўланиши лозимлиги кўрсатилган.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ, ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳаки ўз вактида тўланишига доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сон карорининг 3-бандида мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳакини ўз вақтида ва тўлик тўланиши учун шахсан жавобгар эканлиги кўрсатилган.

Бирок, “Тўрақўрғон Қишлоқичимликсув” унитар корхонаси томонидан Меҳнат кодекси 161 моддаси талабига кўра, ходимга ҳар ярим ойда бир марта ойлик иш ҳаки тўланиши лозимлиги, бироқ ҳисобланган иш ҳақини ўз вақтида тўланмаганлиги ҳамдамеҳнат шартномаси бекор қилинган бўлсада, ушбу кодекс 110-моддасида кўрсатилган муддатда ходимга тегишли иш ҳақи тўланиши шарт бўлсада, тўланмасдан фуқаро М.У манфаатларига зарар етказилган.

Юқоридагиларга кўра, Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан Тўрақўрғон Қишлоқичимликсув” унитар корхонасига фуқаро М.У манфаатида тақдимнома киритилди ва фуқаронинг иш ҳақи ундириб берилди.

И.Тўлқинбоев,
Тўрақўрғон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси