ЯнгиликларҲуқуқИш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга қанча миқдорда кредит ажратилади?

Иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга қанча миқдорда кредит ажратилади?

— Туман ва шаҳарларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда кредит ажратилиши мумкин.

Самарали лойиҳалар тегишли туман (шаҳар) марказлари томонидан танлаб олинади ва ушбу лойиҳанинг ҳақиқатда мазкур ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти қайд этилган ҳолда кредитлашга хулоса тайёрланади ва хулоса туман (шаҳар) марказларининг барча аъзолари томонидан имзоланади.

Туман (шаҳар) марказларининг самарали лойиҳани амалга ошириш бўйича хулосаси Ҳудудий марказларга кредит ажратиш учун қарор қабул қилишга тақдим этилади.

 Ҳудудий марказлар томонидан самарали лойиҳани кредитлаш бўйича қарор қабул қилишда қуйидагилар асослантирилиши зарур:

  • самарали лойиҳанинг тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти;
  • самарали лойиҳа ташаббускорининг лойиҳани амалга оширишдаги тажрибаси, обрўси;
  • банк орқали амалга оширган пул айланмаси миқдори, дебитор ва кредитор қарздорликлари, кредит тарихи;
  • самарали лойиҳани амалга ошириш натижасида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, яратиладиган янги иш ўринлари.

Дастур координаторлари самарали лойиҳани кредитлашга рухсат бериш бўйича Ҳудудий марказларнинг қарори асосида якуний хулоса чиқаради ва ижобий хулоса берилгандан сўнг ушбу хулоса тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим этилади.

Адлия вазирлигининг «1008» қисқа телефон рақамига келган мурожаатдан олинди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img