“Ишдаги ишқ” фильмидаги котиба шифохонадан чиқди

0

Бир пайтлар собиқ иттифоқ ҳудудида шуҳрат қозонган “Ишдаги ишқ” бадиий фильмидаги шаддод котиба эсингиздадир?

Ушбу ролни қойилмақом тарзда ижро этган Россия халқ артисти Лия Ахеджакова бир муддат аввал коронавирус ташхиси билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шифохонада сурункали касаллик таъсрида 82 ёшли актрисанинг аҳволи оғирлашган.

РИА-Новости ахборот маҳкамасининг “Современник” театридаги манбаларга таяниб хабар қилишича, актрисага шифохонадан чиқиш учун рухсат беришган. Айни пайтда у ўзини қандай ҳис қилаётгани маълум эмас.

Дарвоқе, актрисанинг ўзи дастлаб, коронавирусга чалиниб, шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилганди.