ЯнгиликларМаҳаллийИшдан олинган Асака тумани ҳокимига мукофот пули тўланиши ҳақидаги фармойиш бекор қилинди

Ишдан олинган Асака тумани ҳокимига мукофот пули тўланиши ҳақидаги фармойиш бекор қилинди

Жорий йилнинг 2 октябрь куни kun.uz сайтида чоп этилган “Ишдан олинган Асака тумани ҳокимига уч кун ўтиб мукофот пули ажратилди” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Мазкур ҳолат Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Андижон вилояти адлия бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Асака тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи О.Зайнобиддинов томонидан 2022 йилнинг 30 сентябрь куни Асака тумани ҳокимининг 68-1-17-F\22-сонли фармойишига асосан туман ҳокимлиги ходимларига 2022 йил III-чорак якунлари бўйича мукофот пули берилиши белгиланган ҳамда мукофот пули жорий йилнинг 27 сентябрь куни вазифасидан озод этилган Асака тумани ҳокими М.Алихановга ҳам тўланиши кўзда тутилган.

Мазкур Фармойиш адлия бошқармаси аралашуви билан бекор қилинди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img