Испанияда завод қизил вино кўлмаги остида қолди (+видеo)

0

Авария Испаниядаги Вильямалеа вино тайёрлаш ҳудудида рўй берган, деб хабар қилади Юз.уз LAD Bible’га таяниб.

Таъкидланишича, вино завод ҳудудига ёйилиб кетган. Ичимлик сақланиши учун мўлжалланган цистернада ёриқ юз берган ва қимматбаҳо ичимлик айнан шу туйнук орқали оқиб кетган.

Видеодаги кадрларда қизил винодан иборат фонтаннинг қандай вужудга келгани акс этган: ичимлик темир цистерналардан фотнан бўлиб отилиб, саноқли дақиқаларда завод ҳудудида каттагина кўлмак ҳосил қилди.

Ҳодиса оқибатида корхона умумий ҳисобда 50 минг литр алкогол ичимликни йўқотган.

Бахтсиз ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг