Исроил давлатида бир ойлик пенсияга нима сотиб олиш мумкин?

0

АиФ.ru нашри турли мамлакатларда бир ойлик пенсияга қанча маҳсулот сотиб олиш ва қандай хизматлар кўрсатилиши ҳақидаги маълумотларни ўз саҳифаларида мунтазам ёритиб келмоқда. Бу сафар навбат Исроил давлатига етди. Исроилда эркаклар 67 ёшдан, аёллар эса 62 ёшдан пенсияга чиқади. Маҳаллий пенсионерлар ўртача 6000 шекел пенсия олади, бу 139 минг рублни ёки 1790 долларни ташкил қилади.

CeoWorld Magazine Америка нашрининг маълумотларига кўра, республика яшаш учун энг қиммат мамлакатлар рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Келинг, исроилликларнинг ўртача пенсияси нималарга етишини кўриб чиқайлик. Ҳисоблаш учун республикадаги йирик шаҳар Тель-Авивдаги нархларни олдик.

Исроилликларнинг ҳаммаси ҳам гўшт истеъмол қилмайди. Масалан, диндор аҳоли чўчқа гўшти, қуён ва от гўштини истеъмол қилмайди. Аммо мол гўштига рухсат берилган. Мол гўштининг 1 килосига маҳаллий дўконларда 80,17 шекел (1856 рубл) беришади. Агар ўртача нафақахўр фақатгина нафақасини гўштга сарфламоқчи бўлса, унда у пенсиясига 74,8 кг гўшт сотиб олиши мумкин бўларди.

Исроиллик уй эгаси ёки бекаси товуқ гўштидан товуқ паштети, қовурилган товуқ оёқчалари, цимес каби ҳоказо ўнлаб турли таомларни тайёрлайди. Исроилда товуқ гўшти мол гўштига нисбатан икки марта арзон: яъни 1 кг товуқ гўшти нархи 36,96 шекелни (856 рубл)ташкил қилади.

6000 шекелни шу миқдорга бўлсак, пенсияга 162,3 кг товуқ гўшти сотиб олишимиз мумкин бўлади.

Бундан ташқари, бухонка нон ва батон нонлар 7,79 чорак (180,4 рубл) шекел туради, демак, пенсияга 770 батон олса бўлади.

Исроилда ҳар йили 1,5 миллион литр сут ишлаб чиқарилади. Исроилдаги сигирлар бошқа давлатларни сигирларига нисбатан “кўпроқ” сут берар экан, бу ҳақдаги маълумотларни мамлакатнинг Марказий статистика бюроси маълумотларидан ҳам билиб олса бўлади. Таққослайдиган бўлсак, Исроилда бир сигир 11,97 литр сут берса, бу кўрсаткич АҚШда 9,8 литр, Канадада 8,8 литрни, Австралияда эса 5,7 литрни ташкил қилади. Бир литр сут Тель-Авив супермаркетларида 6,15 шекел (142 рубл)га сотилади, хулоса қилиш мумкинки, демак, исроиллик пенсионер ўз пенсиясига 975,6 литр сут сотиб олиши мумкин бўлар экан.

Исроилда қишлоқ хўжалиги жуда ҳам яхши ривожланган. Бу ерда гўшт, сут маҳсулотларидан ташқари мева сабзавот ва ҳатто гуллар ҳам етиштирилади. Демак юқоридаги пенсия миқдорига 7,83 шекел турадиган апельсиндан 766 кг, 10,74 шекел турадиган банандан 588 кг, 12 шекел турувчи олмадан 500 кг харид қилиш мумкин экан.

Сабзавотларга тўхталадиган бўлсак, 4,76 шекел (110 рубл) турадиган 1 кг пиёздан 1260 кг, 5,64 шекел турувчи картошкадан (130 рубл) 1063 кг, 7,69 шекел (178 рубл)турувчи помидордан эса 780 кг сотиб олишимиз мумкин бўлар экан.

Исроилда ҳар йили пива фестиваллари ташкил этилади. Яна бу ерда ўнлаб пиво заводлари очилган бўлиб, бир аср олдинги рецептлар асосида кўпикли, анорли, хурмо ва глютенли пиво ичимлиги тайёрланади. Ярим литр пиво ичимлиги Сизга 10,66 шекел (247 рубл)га тушади. Демак ўртача пенсияга 562 бутилка (281 литр) литр пиво ичимлиги сотиб олса ҳам бўлар экан.

Исроил давлати чекувчилар мамлакати бўлиб, ривожланган мамлакатларга қараганда 15 ёшдан юқори бўлган чекувчиларнинг ўртача  фоизи — 19,6 фоизни ташкил қилади (ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 18,4 фоиз). Бу ерда сигарет нархи жуда қиммат. Американинг машҳур брендли сигаретининг бир қутиси 35 шекел (810 рубл) туради. Пенсионер ўз пенсиясига ана шу сигаретдан 171 пачка сотиб олиши мумкин.

Исроил давлатида умр кўриш давомийлиги дунё бўйича энг юқори кўрсаткични ташкил қилади. Ўртача умр кўриш 82 ёшни (ривожланган давлатларда 80 ёш). Улар спорт билан фаол шуғулланишади. Агар пенсионер Тель-Авивдаги фитнес марказига бормоқчи бўлса бўлса, унинг бир марталик нархи 259,21 шекел (6003 рубл)ни ташкил қилади. Демак, у ўз пенсиясига ойига 23 марта борса бўларкан.

Исроилда автомобиль арзон бўлган мароқли нарса эмас. Бошқа давлатларга нисбатан машиналар учун солиқ миқдори икки баравар қиммат. Аммо бензин унчалик қиммат эмас: бир литр бензин 6,14 (142 рубл) туради. 6000 пенсиямизни шу суммани бўлсак, 977 литр бензин сотиб олишимиз мумкин экан.

Тель-Авив шаҳрида 85 квадрат метрга эга бўлган квартиранинг ойлик коммунал тўловлари ўртача 920,47 шекел (12319 рубл) ни ташкил қилади. Ушбу миқдорга электр энергия, сув таъминоти, чиқиндиларни олиб кетиш киради. Демак, тель-авивлик пенсионернинг бир ойлик пенсиясини 6,5 ойгача коммунал тўловларни тўлашга сарфласа ҳам бўлади экан.

Ушбу материални тайёрлашда Numbeo дунёси турмуш даражаси ва яшаш шароитлари тўғрисидаги онлайн базаси маълумотларидан фойдаланилди.