«Истеъмол савати» лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

0

Лойиҳани такомиллаштиришда иштирок этиб, яна қандай зарур маҳсулотлар киритилиши зарурлигини таклиф қилинг!

Сўнгги йилларда кенг жамоатчиликда «истеъмол саватчаси» деган тушунча кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. «Истеъмол саватчаси» нима ўзи? У нималардан иборат. Бизнинг турмушимизда қандай аҳамият касб этади?

«Истеъмол саватчаси» — инсоннинг нормал ҳаёт кечириши учун зарур бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар ҳамда хизматларнинг энг минимумини ўз ичига олувчи категориядир. Яъни маълум бир давлат томонидан ўз фуқароларининг нормал яшаши учун зарур бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳамда хизматларнинг энг кам миқдорини белгилашидир.

Шунингдек, айни бир давлат томонидан ишлаб чиқилган «истеъмол саватчаси» бошқа бир мамлакат учун тўлиқ андоза бўла олмайди. Бугунги кунда «истеъмол саватчаси»нинг ягона мақбул варианти мавжуд эмас.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан кенг жамоатчилик фикрига таяниб, республикамизнинг миллий «истеъмол саватчаси» лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Федерация кенг жамоатчиликдан миллий «истеъмол саватчаси» лойиҳаси ишлаб чиқишда фаол иштирок этишни сўраб қолади. Бунинг йўли осон:

https://www.survio.com/survey/… электрон манзили орқали сўровномада иштирок этинг ва миллий «истеъмол саватчаси» лойиҳаси ишлаб чиқилишига ўз ҳиссангизни қўшинг.