Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2020 йилда 1,5 фоизга ўсишини башорат қилди

0

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг иқтисодиёти 2020 йилда 1,5 фоизга, 2021 йилда эса 6,6 фоизга ўсишини башорат қилмоқда.

БМТ иқтисодчилари жорий йилда жаҳон иқтисодиёти сезиларли пасайишини башорат қилган. CОVID-19 пандемияси ортидан дунё кейинги икки йил ичида қарийб 8,5 триллион доллар даромадни бой бериши кутилмоқда.

Пандемия туфайли 2020 йилда 34 миллиондан ортиқ одам қашшоқлик чегарасидан тушиб кетиши мумкин, бу кўрсаткичнинг ярмидан кўпроғи Африка мамлакатларига тўғри келади.

Узоқ муддатли прогнозга кўра, 2030 йилга келиб ўта қашшоқликда яшайдиганлар сони яна 130 миллион кишига кўпаяди. Пандемия, айниқса, кам маошли, махсус маҳорат талаб қилмайдиган фаолиятга жалб қилинган одамларга жуда қаттиқ таъсир ўтказди. Натижада, БМТ маълумотларига кўра, дунёда бойлар ва камбағаллар, ҳудудлар ва мамлакатлар ўртасидаги даромадлар тафовути янада ­кенгаяди.

Жаҳон банки башоратига кўра, пандемия таъсирида Европа ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари иқтисодиёти 4,7 фоиз пасайиши мумкин.

Пандемия таъсирини юмшатиш ҳамда савдо ва инвестицияларни тиклашни ўз ичига олган сценарийда 2021 йилда Европа ва Марказий Осиё иқтисодиётлари жонланиб, 3,6 фоиз ўсиши кутилмоқда.

Европа ва Марказий Осиёнинг 24 та давлатидан фақат Ўзбекистонда 2020 йил натижалари бўйича ЯИМ ўсиши 1,5 фоизни, қолган давлатларда ёки “ноль” ҳолат, ёки пасайиш, айрим давлатларда эса ЯИМнинг кес­кин пасайиши прогноз қилинмоқда.