Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди

0

Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди.

Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.

Жаҳонгир Иброҳимов 2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, 2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими сифатида ишлаган.

Юнусобод туманининг аввалги ҳокими Рахманбек Джахангирович Усманов Президентнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.