Жаҳон банки: пандемия туфайли 60 миллион одам кафангадо бўлиши мумкин

98
393293 01: A view of the World Bank building October 5, 2000 in Washington, DC. The World Bank bank lends money to developing countries around the world. (Photo by Per-Anders Pettersson/ Getty Images)

19 май куни Жаҳон банкининг веб-сайтида Дэвид Мэлпаснинг расмий баёноти эълон қилинди. Жаҳон банки (ЖБ) президентининг сўзларига кўра, дунёда 60 миллионга яқин одам пандемия натижасида ўта қашшоқлашиб кетиши мумкин.

“Пандемия ва ривожланган иқтисодиётларнинг турғунлиги 60 миллионга яқин одамни қашшоқликка олиб келиши мумкин. Бу яқин келажакда қашшоқликка қарши кураш чора-тадбирларининг муҳим қисмини бесамар қилади”, – деди Мэлпас.

Унинг таъкидлашича, иқтисодий ўсишга қайтиш учун фавқулодда вазиятларга тез ва мослашувчан жавоб қайтариш, кам таъминланганларга ёрдам бериш, шу жумладан молиявий ёрдам бериш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш зарур.

Баёнотда таъкидланишича, Жаҳон банки дунё аҳолисининг 70 фоизини ташкил этадиган 100 мамлакатда юқумли касалликка қарши курашишда ёрдам берган.

Жаҳон банки пандемия таъсирига қарши курашиш учун келгуси 15 ой ичида ривожланаётган мамлакатларга 160 миллиард долларлик грантлар, кредитлар ва инвестициялар ажратилишини ваъда қилмоқда.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг