Жеки Чан коронавирусга қарши вакцина яратган инсонга 1 миллион юань ваъда қилди

0

Америка ва Хитойнинг машхур кино актёри Жеки Чан коронавирусга қарши вакцина яратган инсонга миллион юань (143 минг доллар) мукофот беришини маълум қилди, дея хабар қилмоқда New Straits Times Online нашри.

Актёр ушбу баёнот препарат ихтиро қилиниш жараёнини тезлаштиришига умид билдирмоқда.

У, шунингдек Хитойда ҳимоя кийими ва тиббий ниқоблар учун хайрия қилишини ҳам қўшимча қилди.

“Мен ривожланиши керак бўлган кўчаларнинг ҳувиллаб қолишига қараб тура олмайман. Ҳаётдан завқ олиши керак бўлган ғамгин инсонларга ҳам қарай олмайман”, — деди Жеки Чан.

Маълумот учун: бугунги кунга келиб, Хитойда коронавирус қурбонлари сони 813 нафар, ушбу вирусни юқтириб олганлар сони 37 555, даволаниб чиққанлар эса 2 778 нафарни ташкил қилмоқда.