Женоа ўзининг янги Элдор..адосини топди – “Gazzetta Dello Sport”

0

Элдор Шомуродов ҳақида италиянинг “Gazzetta Dello Sport” нуфузли нашри ёзмоқда.

“Женоа ўзининг янги Элдор..адосини топди”, дейилган сарлавҳада. Шунингдек унинг Италиядаги ҳаёти, Ўзбекистонда унинг фаолиятига муносабат, натижалари, инстаграм саҳифаси ва яна бир қанча маълумотлар ёзилган. Бу ҳақда Даврон Файзиев ўз ижтимоий тармоғида хабар берди.

Италияликлар эса Шомуродов билан энди танишмоқда. Элдорнинг дебюти Женоада умид уйғотмоқда. Унинг ёрдамида Генуя клуби А Серияда курашни давом эттирмоқчи.

Ижтимоий тармоқларда Элдорга аталган мемлар кўпаймоқда.