Жирафа жаҳон енгил атлетика эстафетасининг тимсоли бўлди

0

Жирафа Лунани бу йил Силезияда (Польша) бўлиб ўтадиган жаҳон енгил атлетика эстафетасининг расмий тимсоли сифатида тақдим этилди.

Лунани моҳият жиҳатидан тимсоллар жамоасининг “сардори” бўлади ва унга 2021 йил 1-2 май кунлари жаҳон эстафетаси бўлиб ўтадиган “Slaski” стадионидан атиги бир километр узоқликдаги Силезия ҳайвонот боғидан яна учта жирафа қўшилади.

«Silesia-21» жаҳон эстафетаси Олимпия ўйинлари ҳамда 2022 йилда Орегонда бўлиб ўтадиган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишнинг сўнгги имкониятларидан бири бўлади.

Енгил атлетиканинг жаҳон эстафетаси ҳисоб бўйича бешинчиси ва Европада ўтказиладиган илк мусобақа бўлади. Унинг аввалги мезбонлари Багам ороллари (3 марта) ҳамда Япониянинг Йокогама шаҳарлари бўлган эди.