ЯнгиликларМаҳаллийЖиззах вилояти Ўриклисой қишлоғида ёнғин содир бўлди

Жиззах вилояти Ўриклисой қишлоғида ёнғин содир бўлди

Бугун, 1 август куни соат 10:40 ларда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Жиззах вилояти Зомин тумани “Дуоба” ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудида дала майдонида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.

Жиззах вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабар беришича, Ҳозирда ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркиб юборилди.

Дастлабки бўлинмалар ёнғин жойига етиб борди ва ёнғинни ўраб олиш ишлари бошланди.

Ҳодиса оқибатлари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img