Жиззахда банк кредит ажратишни пайсалга солди…

0

Фуқаролар Б.Норалиев ва А.Иргашевлар “Ҳар бир оила — тадбиркор” давлат дастури бўйича чорвачилик йўналишида “Mikrokreditbank” АТБ Жиззах вилоят филиали амалиёт бўлими томонидан кредит ажратилмаётганидан норози бўлиб бўлимимизга мурожаат қилди. Ўрганиш жараёнида қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги”ги Низомда қарз олувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банки томонидан уч иш кунидан ошмаган муддатда ушбу ариза бўйича асослантирилган қарор қабул қилиниши, кредит бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда, қарз олувчи ва тижорат банки ўртасида кредит шартномаси тузилиши қайд этилган.

Ўрганиш жараёнида, фуқароларнинг аризаларига асосан банк билан тузилган шартномаларга асосан чорвачиликни ривожлаштириш мақсадида наслли чорва моллари сотиб олиш учун Б.Норалиевга 20 миллион, А.Иргашевга 15 миллион сўм миқдорида кредит ажратилиши белгиланган бўлса-да, кредит маблағларининг ажратилиши сабабсиз кечиктирилаётгани маълум бўлган.

Шунга кўра, бўлим томонидан “Mikrokreditbank” АТБ Жиззах вилоят амалиёт бўлимига кредит ажратиш юзасидан киритилган тақдимномага асосан банк томонидан 9 июль куни Б.Норалиевга 20 миллион, А.Иргашевга 15 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди.

Мусахон АСАТУЛЛАЕВ,
Жиззах ша
ҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси

 

Аввалги мақолаСуд жараёнида прокурор иштироки шарт…ми?
Кейинги мақолаДХМлар стикер бермайди!