Жиззахда “DONG FENG” ва “New Star Truck” кроссоверларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда (+фото)

0

Жиззахда Хитойнинг йирик “DONG FENG” ва “CHANGAN” автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда кроссовер “DONG FENG” ва “New Star Truck” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, лойиҳа қуввати йилига 27 минг дона автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Лойиҳа 16,2 миллион долларга баҳоланган бўлиб, шундан 10,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 5,6 миллион доллар ўз маблағлари ташкил этади.

Лойиҳа Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши ҳамда заводда 3 хил турдаги кроссоверлар, 2 хил турдаги енгил юк ташувчи ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Айни пайтда завод ҳудудида қурилиш ишлари бошлаб юборилган.