Жиззахдан хорижга 3 миллион 244 минг АҚШ доллари қийматидаги ковул экспорт қилинди

0

Бир пайтлар эътибордан четда бўлган ва адирларда, чўл-биёбонларда ўсадиган ковул бугунга келиб илдизидан то баргигача шифобахш эканлиги ва унга талаб юқорилиги ҳеч кимга сир эмас. Аниқроғи, яқин йилларгача шундай хазинадан бехабар бўлиб келганмиз. Бугунги кунга келиб ковулдан фармацевтика, озиқ-овқат саноатида ва халқ табобатида кенг фойдаланилмоқда.

Жиззах вилоят ҳудудида ҳозирги кунга қадар 12 та экспортёр корхоналар ковул экспорти билан шуғулланиб келмоқда. Жорий йилнинг 8 ойи давомида жами 3 миллион 244 минг АҚШ доллари қийматидаги 1909 тонна ковул “Жиззах” ТИФ божхона постида экспортга расмийлаштирилган.

Ковул асосан Ғаллаорол, Зомин ва Шароф Рашидов туманларидаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан асосан Туркия ва Испанияга экспорт қилинган.