ЯнгиликларЖаҳонЖССТ куз-қиш мавсумида коронавируснинг олдини олиш бўйича ўз тавсияларини берди

ЖССТ куз-қиш мавсумида коронавируснинг олдини олиш бўйича ўз тавсияларини берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқинлашаётган куз-қиш мавсумида коронавирусни юқтириш ҳолатлари янада ошиши мумкинлигидан хавотирда.

Шу боис мазкур даврда одамларни COVID-19нинг “омикрон” штаммидан ҳимоя қилиш муҳим. Бунинг учун бирламчи самарали чора — эмланиш қамровини оширишдан иборат. Қолаверса, жамоат жойларида тиббий ниқоб тақишни рағбатлантириш катта натижа беради.

“Аввало, иммунитети заиф бўлган қатлам бустер-дозанинг иккинчи босқичи билан эмланиши лозим, — дейилади ЖССТ тавсиясида. — Қолаверса, ҳомиладор аёллар, сурункали касалликларга чалинган беморлар, кекса ёшли инсонлар ва шифокорлар ҳам хавф гуруҳига мансуб”.

Ташкилотнинг маълум қилишича, вакцинанинг навбатдаги дозасини қабул қилганидан камида 3 ой ўтгач, касалликни қайта юқтириш эҳтимоли пайдо бўлади.

Қолаверса, ҳар қайси мамлакатда эпидемиологик вазият турлича. Шунга қарамай, ҳукуматлар касалликнинг олдини олиш ва уни жиловлаш бўйича аниқ саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари зарур.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img