ЖССТ сайёҳлар учун водопрвод суви ичишга яроқли бўлган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди

0

Ҳозирги кунда дунёнинг 187 та мамлакатида водопровод кранидан оқаётган сувни ичиш мутлақо ман этилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги «Касалликлар профилактикаси ва назорат қилиш маркази» федерал агентлиги сайёҳлар қўрқмасдан водопроводдан сув ичиши мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган давлатлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Гренландия, Англия, Финляндия, Исландия, Канада, АҚШ, Испания, Польша, Япония, Италия, Сингапур, Австралия, Чили, Германия, БАА, Жанубий Корея, Швеция, Қувайт, Греция, Чехия, Эстония, Янги Зеландия ва яна 22 та мамлакатда водопровод сувини ичиш мумкин.

187 та давлатда сайёҳлар сувни яхшиси, қадоқланган шишаларда харид қилгани маъқул, дейилади, тадқиқотда.

Улар куйидаги мамлакатлар: Украина, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Туркия, Марокаш, Чад, ЖАР, Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Аргентина, Бразилия, Мексика, Туркманистон, Тожикистон ва бошкалар.

Мазкур тадқиқотда сувнинг тозалик, минераллашув, истеъмолчига етказиб бериш жараёнида ифлосланиш даражаси инобатга олинган.

Аввалги мақолаТомск вилоятида ёнғиндан вафот этганларнинг жасади Ўзбекистонга келтирилди
Кейинги мақолаБозорлар учун солиқ солиш тартиби ўзгардими?