ЖССТ Тожикистонда полиомиелит эпидемияси ҳақида хабар берди

0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тожикистонда полиомиелит эпидемияси тарқалишини эълон қилди, вазият фавқулодда ҳолат деб таснифланиб, мураккаблиги иккинчи даражали, дея хабар бермоқда РИА Новости ЖССТ расмий баёнотига таяниб.

18 март ҳолатига кўра, Тожикистонда айланма вакцинадан келиб чиққан 2-турдаги полиовирус (цПВВП2) билан касалланган болаларда фалаж касаллигининг тўртта ҳолати қайд этилди.

8 март куни ЖССТ Тожикистонда аниқланган цВДПВ2 ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқди ва эпидемияни иккинчи даражали фавқулодда ҳолат деб таснифлади.

Хабар қилинишича, цВДПВ2 нинг биринчи ҳолати, ўткир шол фалажи бошланиши билан бирга ўтган йилнинг 22 ноябрида Хатлон вилоятида қайд этилган ва ҳозирда Покистонда аниқланган вирус тури билан боғлиқ. Иккинчи фалаж ҳолати шу йилнинг февраль ойида Хатлон вилоятида ўткир шол фалажи белгилари бўлган болада тасдиқланган. 8 март куни Ҳисор шаҳрида ҳудди шу белгилар билан болалар фалажнинг яна икки ҳолати тасдиқланди.

Бундан ташқари, cВДПВ2 Душанбедаги янги ташкил этилган кузатув майдончасида олинган учта экологик намунада ҳам аниқланди.

ЖССТнинг баёнотида айтилишича, эпидемияни пухта текшириш ишлари олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг касалхоналарга ташриф буюриши, вакцинацияни қамраб олиш маълумотларини субмиллий даражалардан ўрганиши шулар жумласидан.

2021 йил февраль ойида мамлакатда 2-турдаги полиовирус вакцинасини ўтказиб юбориши мумкин бўлган барча болалар касалликни ривожланишидан ва вирус билан алоқа қилишда фалаждан сақланишини таъминлаш учун инактивацияланган полиовирус вакцинаси (ИПВ) ёрдамида режалаштирилган умуммиллий эмлаш кампанияси якунланган эди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЖССТ баёнотига ҳозирча изоҳ бермади, дейилади хабарда.

Аввалги мақола“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади
Кейинги мақолаЮридик хизмат ходимининг иш жойини моддий техник жиҳатдан жиҳозлашнинг минимал талаблари енгиллаштирилди