Кўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланади?

0

АОКАда ўтказилган брифингда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов кўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланишини маълум қилди.

2021 йилдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари мол-мулк солиғи объектлари қаторига киритилди.

Кадастр органи автомашина турар жойларининг кадастр қийматини белгилайди.

Автомашина турар жойлари учун худди жисмоний шахс турар уй-жойи учун тўланадиган мол-мулк солиғи ставкасида, яъни кадастр қийматидан 0,23 фоиз ставкада тўланади.

Масалан, автомашина турар жойининг кадастр қиймати 11 млн сўм. Автомашина турар жойининг йиллик мол-мулк солиғи миқдори — 11 млн сўм х 0,23% = 25 300 сўмни ташкил қилади.

Олдинги йилларда жисмоний шахслар ушбу нотурар жойлар учун юридик шахслар учун назарда тутилган ставкада (2%) мол-мулк солиғини тўлар эди. Яъни, 11 миллион дан 2% = 220 минг сўм (9 баравар кўп).

Аввалги мақола2020 йилда 257 миллион долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинган
Кейинги мақола1 апрелдан боғча пули 15 фоизга ошиши мумкин