Карантин хавфига кўра ҳудудлар “қизил”, “сариқ” ва “яшил”га ажратилади

3

Карантин чоралари юмшатиладиган ҳудудларни белгилаш аниқ мезонлар асосида баҳоланади.

Бу ҳақда 2020 йил 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Маълум бўлишича, туманлар  ва шаҳарларни “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилади.

Корхоналарда, айниқса савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида санитария қоидаларига амал қилиниши бўйича таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳокимликлар билан бирга ҳар бир туман  ва шаҳарнинг карантин даражасини белгилаш, жойлардаги вазият ўзгаришига қараб, тезкорлик билан карантин даражаларини янгилаб бориш вазифаси қўйилди. 23 апрель куни тасдиқланган пандемия даврида вақтинчалик санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормаларга риоя этиш зарурлиги таъкидланди.

Аввалги мақолаФВВ Сардобадаги сув тошқини оқибатида зарар етган объектларни маълум қилди
Кейинги мақолаПрезидент стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилишини айтди

3 Изоҳлар

  1. […] Кеча, 5 май куни, Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда туманлар ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши маълум қилинган эди. […]