ЯнгиликларКоронавирус инфоКеча юртимизда 863 нафар кишида коронавирус, 498 нафар кишида пневмония аниқланди

Кеча юртимизда 863 нафар кишида коронавирус, 498 нафар кишида пневмония аниқланди

2021 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 131079 (+863) нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча кун давомида 733 киши соғайди ва касалликни енгиб ўтганларнинг жами сони 124728 кишига етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Кеча, афсуски, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор ҳаётдан кўз юмди. Касалликдан вафот этганлар сони 886 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

    • 87 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
    • 32 нафари Андижон вилоятида,
    • 23 нафари Бухоро вилоятида,
    • 92 нафари Жиззах вилоятида,
    • 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
    • 21 нафари Навоий вилоятида,
    • 40 нафари Наманган вилоятида,
    • 89 нафари Самарқанд вилоятида,
    • 23 нафари Сирдарё вилоятида,
    • 91 нафари Сурхондарё вилоятида,
    • 89 нафари Фарғона вилоятида,
    • 49 нафари Хоразм вилоятида,
    • 95 нафари Тошкент вилоятида,
    • 105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайганлар:

    • Кеча кун давомида:
    • Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар,
    • Жиззах вилоятида 125 нафар,
    • Қашқадарё вилоятида 24 нафар,
    • Навоий вилоятида 26 нафар,
    • Наманган вилоятида 28 нафар,
    • Самарқанд вилоятида 65 нафар,
    • Сурхондарё вилоятида 77 нафар,
    • Фарғона вилоятида 95 нафар,
    • Тошкент вилоятида 74 нафар,
    • Тошкент шаҳрида 127 нафар бемор тузалди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img