Янгиқўрғон туман адлия бўлими томонидан мустақил ташаббус билан тумандаги тугатилган ва қайта ташкил этилган касб-ҳунар коллежларида ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишда меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилди.

Ўрганиш давомида иш берувчилар томонидан йўл қўйилган айрим хато ва камчиликлар аниқланди. Хусусан, иш берувчилар томонидан ходим билан меҳнат шарномаси бекор қилингандан сўнг унга Меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан берилиши лозим бўлган ишдан бўшатиш нафақалари тўланмаганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисм 1-бандида иш берувчи технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ўзининг тушуббусига кўра бекор қилиши мумкинлиги белгиланган.

Мазкур кодекснинг 109-моддасида ушбу асосга кўра ходим билан меҳнат шатрномаси бекор қилинганда унга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши шартлиги белгиланган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан коллежларга тақдимнома киритилиб, 132 нафар ходимга Меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан 151 392 772 сўм ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилиши таъминланди.

Иш берувчиларни келгусида бу каби ҳолатларга қўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Шохдиёр ТЎРАМИРЗАЕВ,
Янгиқўрғон туман адлия катта маслаҳатчиси

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг