ЯнгиликларҲуқуқКимлар ва нималар давлат чегараси орқали навбатсиз ўтказилади?

Кимлар ва нималар давлат чегараси орқали навбатсиз ўтказилади?

Давлат чегараси орқали қуйидагилар навбатсиз ўтказилади:

  • қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга мувофиқ муайян имтиёзларга эга шахслар ва улар кетаётган автотранспортлар;
  • оғир беморлар, ҳомиладор ва ногиронлар, 7 ёшгача болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчилар ва улар кетаётган автотранспортлар;
  • халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспортлар;
  • тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, ОАВ учун хабарлар ва бошқа материаллар;
  • табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, шунингдек, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспортлар;
  • Президенти Администрацияси ёки Ҳукуматнинг тегишли ёзма топшириғига мувофиқ шахслар, транспортлар ва товарлар;
  • Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;
  • Ўзбекистоннинг олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img