Суд очеркиКиссавур

Киссавур

Р.Расулов (исми шарифи ўзгартирилган) муқаддам беш маротаба ўғирлик жиноятини содир этгани учун судланиб, бундан ўзига тегишли хулоса чиқариб олмай, қасддан яна ўғирлик жиноятини содир этди.

Р.Расулов ўта хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, 2021 йил 19 февраль куни ўғирлик мақсадида, Қўқон шаҳар ҳудуди бўйлаб йўловчи ташувчи 66 йўналишдаги автобусга чиқиб, ҳаракатланиб кетаётганида, Д.Хошимовнинг чўнтагидаги баҳоси 1.600.000 сўм қийматидаги “Samsung J-6” русумли уяли телефон аппаратини, М.Собировнинг чўнтагидан бир дона баҳоси 2.000.000 сўмлик “Samsung А6+” русумли уяли телефон аппаратини, М.Комилованинг эгнидаги костюмининг ўнг томонидаги чўнтагида бўлган нархи 1.100.000 сўмлик “RedMi-4” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирлик жиноятини содир этганликда айбланган.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2021 йил 27 августдаги ҳукмига кўра, Р.Расулов Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “б” банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Р.Расулов қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, оилавий шароити оғирлиги, ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлигини билдириб, ёзган апелляция шикояти Фарғона вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан кўрилиб, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

Авазжон Инамов,
жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди судьяси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img