Китоб геология миллий табиат боғи ташкил этилади

48

“Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарор (ПҚ — 4766, 30.06.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қарорга кўра, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Китоб давлат геология қўриқхонаси давлат муассасаси ҳудудидаги асрлар давомида шаклланган ноёб табиат ёдгорликлари ҳамда халқаро эътироф этилган “Зинзилбан” кесмасининг геология фанида тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳудуднинг геотуризм ва иқтисодий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Китоб давлат геологик қўриқхонаси давлат муассасаси негизида табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғи ташкил этилади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг