Life styleҚизиқ... Японияда биргина мактаб ўқувчиси учун темир йўл бекати уч йил ишлади

Қизиқ… Японияда биргина мактаб ўқувчиси учун темир йўл бекати уч йил ишлади

2013 йилда темир йўл бошқармаси йўловчи бўлмагани учун бир бекатни ёпишга қарор қилади. Aммо бир қизалоқ бу бекат орқали мактабга қатнаётгани маълум бўлди. Маҳаллий ҳокимият эса қизнинг таълим олиш учун бу кимсасиз бекат фаолиятини давом эттиришга қарор қилди.

Шу давр мобайнида поезд Хоккайдо оролининг Кю-Ширатаки бекатига кунига икки марта – биргина шу қизалоқ учун тўхтаб ўтадиган бўлди. Поезднинг тўхташ вақти эса қизнинг мактабга бориш ва қайтиш вақтига қараб белгиланди.

Биргина шу қизалоқ учун бекат ҳар йили таъмирланар, қишда эса платформа қордан тозаланар эди. 2016 йилда қиз мактабни тугатди ва бекат ҳам ёпилди.

P.S: Биз эса жамоат транспортини ҳамон ўқувчилар учун бепул қилолмай ётибмиз. Худдики ўқувчилар автобусга йўлкира тўламаса, давлатнинг плани тўлмай қоладигандек.

@deputat_ziyayev

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img