Клара Жалилова вафот этди

0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Актриса “Мафтунингман”, “Келинлар қўзғолони”, “Чинор тагидаги дуэл”, “Темир хотин”, “Темир эркак”, “Ниқоб” каби фильмларда ўзга хос ролларни ижро этган. Айниқса, “Мафтунингман” фильмидаги роли ўзбек халқининг юрагидан жой олган.