ЯнгиликларҲуқуқКўчмас мулкнинг бузилишга тушган ёки тушмаганлигини қандай аниқласа бўлади?

Кўчмас мулкнинг бузилишга тушган ёки тушмаганлигини қандай аниқласа бўлади?

Кўчмас мулк сотиб олиш арафасида бўлсангиз ҳамда турли хил ноқулай ва нохуш вазиятларга тушмасликни олдини олишни истасангиз, унда ушбу объект бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Буни қандай амалга ошириш мумкин?

Жуда оддий, сиз онлайн тарзда – my.gov.uz ёки офлайн тарзда – Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиб, маълум бир кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун фақатгина кўчмас мулк объектининг кадастр рақами керак бўлади. Хизматдан жисмоний ва юридик шахслар фойдаланиши мумкин.

Хизмат нархи БҲМнинг 4,5 – 5 фоизи миқдорида.

Хизмат кўрсатиш муддати – 3 иш куни.

 

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img